Polly po-cket

Айни кунларда жамоамизнинг асосий таркиби навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш жараёнини давом эттирмоқда.

Машғулотлар Қибрайдаги база майдонларида ўтказилмоқда. Маълумки, беш нафар асосий таркиб аъзоси миллий терма жамоа йиғинига жалб қилинган. Шунингдек, жароҳат олган Фарҳод Тожиев билан ҳозирча олти ўйинчи машғулотларда қатнашмаяпти. Қолган барча футболчиларнинг саломатлиги жойида. Жамоа "Андижон"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга тайёргарлик кўряпти.
Ўйин амалиётини йўқотмаслик мақсадида асосий ва ўринбосарлар таркиби ўртасида назорат ўйини ўтказилди. Унда биринчи жамоа вакиллари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Миллий терма жамоадан футболчиларимиз қайтиб келгач, 23-тур учрашувига тайёргарлик тўлиқ таркибда олиб борилади.

Manba:pakhtakor.uz 712